Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари қисқа сатрларда
17:16 / 2020-12-31

Қизилтепа марказида МИБ туман бўлими янги бинода фаолият бошлади.

“Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қурилган замонавий бино барча қулайликларга эга. Ходимларнинг касбий ва билим салоҳиятини ошириш мақсадида ўқув хоналари ҳам ташкил этилиб, жиҳозланган.

***

Янги йил байрами арафасида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими томонидан "Томди болалар шаҳарчаси" да тарбияланаётган болалар холидан хабар олинди.

Болажонларга зарур бўлган спорт анжомлари ва ошхона жиҳозлари топширилди.

***

Навоий вилояти Экология бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилиш тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан тунги назорат рейд тадбири давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Н.Я га тегишли автомашина тўхтатилиб текширилганда автомобил юкхонасида 90 килограм қизилқанот балиқларини ҳеч қандай рухсатномасиз олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 63-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 230 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.

Давлат инспекторлари 90 кило қизилқанот балиғини Нурота тумани “Темирқовуқ” қишлоғидаги 12 МТМ га беғараз ёрдам сифатида топширди.

***

Тошкент шаҳридаги “UNIVERSAL” спорт саройида “JIU-JITSU” спорт тури бўйича 1999-2012 йилларда туғилган ёшлар ва қизлар ҳамда ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида Навоий вилояти вакиллари 7 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишди.

Айниқса, Мубина Пардаева, Меҳрибону Ҳикматова, Диёрбек Холмуродов, Нафиса Шокирова сингари ёш спортчиларнинг чиқишлари мутахассислар томонидан катта олқишлар билан қарши олинди.

Абдували БЎРИЕВ, ЎзА