Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари қисқа сатрларда
17:52 / 2020-11-07

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қизилтепа туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 500 миллион сўм маблағ сарфланиб, «рақамли технологиялар ўқув маркази» фаолияти йўлга қўйилди.

Марказда йилига 1000 нафардан ортиқ ёшларга ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида билим бериш режалаштирилган бўлиб, оптик толали алоқа линияси орқали юқори тезликдаги интернет хизмати йўлга қўйилди ҳамда Wi-Fi ҳудуди ташкил этилди.

Бу ерда ёшлар дастурлаш асослари, компьютер графикаси ва дизайн, робототехника, веб-дизайн асослари, дастурлаш тиллари, мобиль иловаларни яратиш каби ихтисослашган ўқув курсларида таҳсил олиши мумкин.

***

Томди_тумани вилоят марказидан 250 километр узоқликда жойлашган. Бу ҳудуд иқлими, яшаш шароити жиҳатидан ноқулайлиги боис, томдиликлар учун 50 фоизлик туман коэффициенти тўланади.

Туманда 6 та мактабгача таълим ташкилоти ходимлари маошига 4 ой мобайнида туман коэффициенти қўшилмаганлиги сабабли мазкур масалада амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

Натижада, адлия бўлими томонидан Томди тумани мактабгача таълим бўлимига тақдимнома киритилиб, шу асосида 82 нафар ишчи-ходимга 87 миллион 384 минг сўм маблағ ундириб берилди.

***

Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган таълим муассасаларининг ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари ўқувчилари иштирокида «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди.

Унда ёшлар 10 дан ортиқ шартлар бўйича баҳслашди. Натижаларга кўра, ғолиблик Навоий шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби жамоасига насиб қилди.

****

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан И.Я. дан Д.М. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларинингучдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан Д.М. га 16 миллион 870 минг сўм алимент пули ундириб берилди.