Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари қисқа сатрларда
15:17 / 2020-10-19

Йил охиригача туманда яна 2 та оилавий нодавлат боғча фаолияти йўлга қўйилади ва улар сони 12 тага етади. Қамров эса 90 фоиздан ошади.


Учқудуқ туманида яна бир оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Инглиз тилига ихтисослашган, 14 ўринли мазкур таълим-тарбия масканида болажонлар учун барча имкониятлар яратилган.

Йил охиригача туманда яна 2 та оилавий нодавлат боғча фаолияти йўлга қўйилади ва улар сони 12 тага етади. Қамров эса 90 фоиздан ошади.

* * *

Навоий_шаҳрида бандлик дастурига асосан жорий йил якунига қадар ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 227 та, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 1 минг 698 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 637 та, жами 4 минг 614 янги иш ўрни яратиш белгиланган.

Натижасида 920 нафар хотин-қиз ва 1006 нафар ишлаш учун хорижга кетиб қайтиб келган фуқаролар бандлиги таъминланади.

* * *

Божхона хизмати ходимлари томонидан «Навоий» халқаро аэропортига юк авиарейси орқали олиб келинган куръерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Жараёнда юклар орасида куръерлик ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 129,2 миллион сўмга тенг, оғирлиги 1056 гр бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

* * *

Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Ислом Маҳмудов 3 миллион 500 минг сўмга бозордан «Artel» телевизорини сотиб олади. Сотувчи маҳсулотга 3 йил муддатга кафолат беради.

Аммо кафолат муддати тугамасдан туриб харид қилинган телевизорда техник нуқсон пайдо бўлади.

Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари аралашувидан сўнг сифатсиз телевизор янгисига алмаштириб берилди.