Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ва Орша ҳамкорлик қилади
10:45 / 2025-09-04

Шу кунларда Навоий шаҳри ҳокими Дилмурод Эргашев Ўзбекистон Республикаси парламенти делегацияси таркибида Беларусь Республикасида бўлиб турибди.

Навоий шаҳри ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Навоий шаҳри ва Беларусь Республикаси Витебск вилояти Орша шаҳри ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.  

Учрашув чоғида ҳудудлараро ҳамкорлик икки томон учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, долзарб масалаларни тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, томонлар иқтисодиёт ва савдо, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ҳамда спорт соҳаларида, илмий-техник ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларида тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик тамойиллари асосида ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олдилар.

Мазкур ҳужжат икки томонлама алоқаларнинг янги босқичини бошлаб бериши ва Ўзбекистон ҳамда Беларусь халқлари ўртасидаги дўстона ришталарни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири