ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳар 18-умумтаълим мактабида 1975 нафар ўқувчи таҳсил олиб, уларга 99 нафар олий маълумотли педагог таълим бермоқда. Мактабда 58 та синф, 28 та фан ва 8 та спорт тўгараги фаолият кўрсатади. Таълим муассасаси ёпиқ спорт зали, стадион, 54 та компьютер ҳамда 8 та электрон доска билан жиҳозланган.
Мактаб жамоасининг ютуқлари йил сайин ортиб бормоқда. 2024/2025 ўқув йилида бошланғич таълим ўқитувчилари Н. Полещук ва Г. Чинназарованинг илғор тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилди. Шунингдек, ўқитувчи Гавҳар Хўжаева “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг вилоят босқичида 3-ўринни эгаллади.
Ўқувчилар ҳам фан олимпиадалари ва халқаро танловларда юқори натижаларга эришмоқда. 11-синф ўқувчилари Ҳасан ва Ҳусан Жаҳонгировлар SAT халқаро тестида юқори балл тўплаб, халқаро сертификатларга эга бўлди. Ҳусан Жаҳонгиров вилоят фан олимпиадасида 2-ўринни қўлга киритди.
[gallery-27448]
2024/2025 ўқув йилида мактаб битирувчиларининг 90 фоиздан ортиғи олий таълим муассасаларига қабул қилинди. Шунингдек, мактаб хорижий тиллар бўйича танловларда совринли ўринларни эгаллаб, 75 ва 50 миллион сўмлик мукофотларга сазовор бўлди. Мактаб кутубхонасида 25 мингдан ортиқ китоб мавжуд.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА