Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий шаҳрида ҳафта кунларига ном берилди
17:28 / 2022-02-17

Навоий шаҳар ҳокимлигида ижтимоий соҳада ҳафта кунларига ном бериш орқали тақсимланган “Мақсадли дастур” асосида фаолият юритиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Душанба куни маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига яқиндан ёрдам бериш, уларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун зарур шароит яратиш мақсадида “Ёшлар куни” куни, сешанба – “Саломатлик куни”, чоршанба – “Мактабгача таълим куни”, пайшанба маҳалладаги ёшларнинг муаммоларини тинглаш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Маҳаллабай сайёр қабуллар куни” сифатида белгиланди. Жума куни – “Таълимни ривожлантириш куни” бўлса, аҳоли, шанба куни “Соғломлаштириш ва тозалик куни” деб белгиланди. 

– Ҳафта кунлари номларига мутаносиб ҳолда, шу куни соҳа объектлари ва уларда олиб борилаётган иш фаолияти ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ҳар бир соҳада янгича ёндашув билан ишлашни йўлга қўйиш мақсад қилинган, – дейди шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳом Рахматов. – Лойиҳанинг афзаллиги шундаки, Навоий шаҳрининг энг тоза ҳудуд сифатида республикадаги ўрнини сақлаб қолиш, ушбу анъанани давом эттириш мақсадида ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириб ҳафтанинг энг тоза ҳудуди деб эътироф этилган объектга Навоий шаҳар ҳокими томонидан “Тоза ҳудуд” сертификати топширилади. Йил давомида беш маротаба ушбу сертификатни қўлга киритган корхона, ташкилот ва муассасаларга шаҳар ҳокимлиги томонидан юзтадан китоблар жамланмаси топширилади.  


Абдували Бўриев, ЎзА