Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий шаҳри янада гўзаллашиб бормоқда
12:30 / 2025-06-26

Навоий шаҳри ҳокимлигида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил қилинди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган тадбир аввалида Навоий шаҳри ҳокими Дилмурод Эргашев бугунги кунда шаҳарда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда барча йўналишларда бажарилаётган ишлар юзасидан тўхталиб ўтди.

– Бугунги кунда шаҳримизнинг қиёфаси кун сайин ўзгариб бормоқда, – деди шаҳар ҳокими. – Айни пайтда шаҳарда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти. Замонавий бизнес марказ, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканлари ташкил этилмоқда. Янги шаҳарча бунёд этилмоқда. Навоий давлат университетининг янги кампуси, вилоят тест маркази биноси қурилаяпти.  

[gallery-24055]

Тадбирда шаҳарни янада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, амалга оширилаётган янгидан-янги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.  

Учрашув сўнггида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналист ва блогерлар ҳокимлик томонидан тақдирланди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари