Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий шаҳрида “Афруза” замонавий cавдо маркази иш бошлади
15:12 / 2016-10-20

Икки қаватдан иборат иншоотда сотувчи ва харидорлар учун барча шароит яратилган.

Икки қаватдан иборат иншоотда сотувчи ва харидорлар учун барча шароит яратилган.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, энг муҳими, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда юксак самаралар бермоқда.

– Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу замонавий савдо марказини ишга туширдик, – дейди “Navoiy FSK” масъулияти чекланган жамияти директори Баҳодир Кушанов. – Бунда “Ипак йўли” банкининг Навоий филиалидан олинган 4 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағи қўл келди. Мажмуада меҳнат қилаётган 80 дан зиёд ишчи-ходимнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир. Икки қаватдан иборат иншоотда сотувчи ва харидорлар учун барча шароит яратилган.

Замонавий савдо марказида озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилган. Бинонинг иккинчи қаватида ресторан ташкил этиш режалаштирилган. Бу яна ўндан зиёд иш ўрни яратиш имконини беради.