Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий – Қоракўл мактаб интернати очилди
20:08 / 2020-01-15

Бугун мазкур таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


Бухоро вилоятидаги халқаро математика фанига ихтисослаштирилган “Қоракўл мактаби” билан ҳамкорликда Навоий – Қоракўл мактаб интернатига асос солинди.

Бугун мазкур таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Аввало, илм ўрганиш, ёшларнинг билим олишига кенг имконият яратиш ҳар қандай миллатнинг келажагини белгилаб берадиган муҳим омилдир. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида юртимиз фарзандларининг билимли, жисмонан баркамол бўлиб вояга етиши йўлида барча имкониятлар сафарбар этилмоқда. Бу албатта, ўзининг ижобий самарасини бераётир. Тантанали маросимда бу фикрлар алоҳида таъкидланди.

9.jpg

5.jpg

13.jpg

Мамлакатимизда умумтаълимнинг 11 йиллик тизимга ўтказилгани натижасида, фаолияти тугатилган айрим ўрта махсус таълим муассасаларидан самарали фойдаланиш мақсадида, Навоий вилоятида Навоий техника иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида мазкур мактаб интернат ташкил этилди.

Дарҳақиқат, Бухородаги Қоракўл мактаби 2009 йилда маҳаллий ҳокимлик қарори билан ихтисослашган мактаб сифатида ташкил этилган. Таълим муассасасида дастлаб 150 нафар ўқувчи қамраб олинган. 2015 йилдан мактаб ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида муносиб ўринларни қўлга кирита бошлаган. Шундан сўнг, ҳар йили Қоракўл мактаби ўқувчилари математика фани бўйича кетма-кет шоҳсупаларга кўтарилаверди. Ёш иқтидорлар 2019 йил ёз ойида Жанубий Африкада бўлиб ўтган ёш математиклар халқаро олимпиадасида олтин, кумуш ва бронза медалларини кўлга киритиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтди.

Ана шундай иқтидорлар тарбияланаётган мактабнинг илк филиалини Навоийда ҳам ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокими Қобул Турсунов 2019 йил Қоракўл мактабига ташриф буюриб, музокаралар олиб борган эди.

7.jpg

16.jpg

20.jpg

Ҳокимнинг ташаббуси мана бугун ўз самарасини берди. Навоий шаҳрида ҳам дунё ёшлари билан беллаша оладиган яна бир илм маскани – 500 ўринли Навоий – Қоракўл мактаб интернати фаолият бошлади.

– Мактабимизда 3 йўналишда ўқувчиларга таълим берилади, – дейди мактаб интернат директори Нурилла Яҳёев. – Дастлаб, 240 нафар ёшлар танлов асосида қабул қилинган муассасамизда математика, физика, кимё, биология ва инглиз тили фанлари ўта чуқурлаштириб ўргатилади. Ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириш кўрсаткичи мониторинг қилиниб, индивидуал ишланади. Кўп йиллик тажрибамизга асосланиб шуни бемалол айтишим мумкинки, бу услуб албатта ўз самарасини беради.