Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий мероси – бебаҳо маънавий хазина
19:29 / 2024-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат университетида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий – халқпарвар ва меҳр-саховат соҳиби” мавзуида маданий тадбир ташкил этилди.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этган тадбирда Алишер Навоий ўзининг бой адабий мероси билан неча асрлар ўтса ҳамки, инсониятни яхшиликка, маънавий-ахлоқий камолотга ундаб келаётгани билан наинки миллатимиз, балки башарият учун ҳам ғоят қадрли экани хусусида сўз юритилди. Буюк мутафаккирнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси халқимиз ва жаҳон адабиёти тарихи ҳамда миллий маданиятимиз ривожида муҳим ўрин эгаллаши, асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғоялар ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Университет талабалари томонидан Навоий ғазалларидан намуналар ўқилди, асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

[gallery-15889]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА