Комбинатда барча йўналишлар, жумладан, рақамли трансформация бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа ходимларининг саъй-ҳаракати билан мазкур йўналишда юқори натижаларга эришилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги хабарига кўра, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан 2023 йилнинг биринчи ярми якуни бўйича рақамли трансформация ҳолати рейтингини баҳолаш натижалари эълон қилинди.

Мазкур рейтингга кўра, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти хўжалик бошқаруви органлари ўртасида 95,26 фоиз кўрсаткич билан фахрли 1-ўринни эгаллади. Бу, албатта, мутахассисларнинг ютуғи, улкан жамоа учун катта натижадир.
Баҳолашда 95 та давлат ташкилоти қамраб олиниб, баҳолаш беш йўналиш – очиқлик ва электрон иштирок, электрон давлат хизматлари, ахборот хавфсизлиги, фаолиятнинг рақамлаштирилганлиги ва ташкилий масалалар бўйича амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Реклама ҳуқуқи асосида.
“НКМК” АЖ Матбуот хизмати
ЎзА