“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ишчи-ходимларини ташиш учун янги ўриндиқли вагонлар топширилди
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ буюртмасига асосан ишлаб чиқарилган янги ўриндиқли вагонларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Завод “Янги Ўзбекистон” тимсоли кўринишидаги замонавий дизайнга эга янги йўловчи вагонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. У ерда яна бир янги 61-933 русумдаги “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ишчи-ходимларини ташиш учун мўлжалланган ўриндиқли вагонлар ишлаб чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
[gallery-23864]
61-933 русумдаги йўловчи вагонлари 110 та ўриндиқли, 50 та йўловчи туриб кетиши учун мўлжалланган. Умумий 160 та йўловчига хизмат қилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлиб, қулай ва кенг, ҳаво совутиш ва иситиш тизими билан жиҳозланган замонавий интерьер билан ўзига хос кўринишга эга.
Гулноза Бобоева,
Носиржон Ҳайдаров(сурат),
ЎзА