Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоий” КМК нинг Сурхондарёдаги иккинчи замонавий лойиҳаси
15:00 / 2018-03-22

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Қўнғирот маҳалласида замонавий паррандачилик мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Янги паррандачилик мажмуаси ишга тушди

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Қўнғирот маҳалласида замонавий паррандачилик мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан барпо этилган мажмуанинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла оқсоқоллари ва ёшлар иштирок этди.

3.jpg

Бир йилда 10 миллион дона тухум ва 120 тонна пархезбоп парранда гўшти ишлаб чиқариш қувватига эга мажмуада 66 киши иш билан таъминланди. Уларнинг аксарияти ёшлардир. Мажмуа тўла қувват билан ишга тушгач, 105 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.

Замонавий хориж ускуналари билан жиҳозланган мажмуада бир йўла 36 минг жўжа ва 30 минг товуқ парваришланади.

7.jpg

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида фойдаланишга топширилган корхонани чиқитсиз технология асосида ишлатиш мўлжалланаётир. Шу мақсадда биогаз ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилди. Бу ерда парранда гўнгидан олинган биогаздан мажмуанинг ўзида фойдаланилади. Ундан ажралиб чиққан чиқинди табиий ўғит сифатида ишлатилади. Товуқ паридан юмшоқ ёстиқ тайёрлаш йўлга қўйилади.

11.jpg

Мазкур паррандачилик мажмуаси Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Сурхондарё вилоятида барпо этилган иккинчи замонавий лойиҳадир. Ўтган йили комбинат фойдаланишга топширган Термиз механика заводида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари учун асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Унинг иккинчи босқичини бунёд этишда қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом этмоқда.