Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоий ҲЭТК” акциядорлик жамиятида тарихий музей иш бошлади
17:34 / 2020-12-22

2022 йил 30 апрелда “Навоий ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ташкил этилганлигига 40 йил тўлади. Шу муносабат билан корхонада тарихий музей ўз фаолиятини бошлади.

Корхона биносининг биринчи қаватида жойлашган музей хонаси лойиҳа асосида таъмирланди. Безаш ишлари эса Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан олиб борилди.

Музей 7 бўлимдан иборат бўлиб, тарихий ҳужжатлар, фотоальбомлар, буюмлар ва корхона фаолиятига оид экспонантлар ҳамда жиҳозлар ўрин олган

[gallery-547]

− Мазкур музей хонасига корхонанинг 1982 йилдан то ҳозирги кунгача бўлган даврдаги фаолиятини ўзида акс эттирган турли ҳужжатлар ва экспонантлар жойлаштирилди, − дейди музей муҳофизи Амин Қодиров. − Навоий вилояти электр тармоқлари корхонаси 1999 йилда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида жойлашган Сифат бўйича халқаро танлов қўмитасининг қарори билан “Сифат учун халқаро Олтин Юлдузи” соврини билан тақдирланган. Медаль ҳамда сертификат, шунингдек, “Навоий ҲЭТК” АЖ бўлимлари, ишчи-хизматчилари меҳнат фаолиятидаги ютуқлари, электр энергия сифатини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар фото суратлари ҳам жой олган.

Музейда мўжазгина кутубхона ҳам ташкил этилган бўлиб, унда тарихий, бадиий, техник ва жаҳон адабиёти намуналари мавжуд.

Айни пайтда корхона фаолияти, унда меҳнат қилаётган фахрийлар, фаол ходимлар ҳақида ҳикоя қилувчи, уларнинг хотиралари асосида ёзиб олинган ҳикоя ва очерклар жамланган “Нурли манзиллар” номли китоби нашрга тайёрланмоқда.

 

Абдували БЎРИЕВ,

Сирож АСЛОНОВ (фото), ЎзА