Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий гулшанидан гулдасталар
13:00 / 2022-02-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туман ахборот-кутубхона марказида  ғазал мулкининг султони, ўзбек мумтоз адабиёти асосчиси, шоир ва буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан “Навоий гулшанидан гулдасталар” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ахборот-кутубхона маркази ҳамда тумандаги 70-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда сўз олган Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р. Қўзибоев буюк бобокалонимиз Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида ёшларга батафсил маълумот берди. 

Ўқувчи-ёшлар томонидан шоир қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан парчалар айтилди. 

[gallery-5695]


Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА