Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ғазаллари Россияда икки тилда чоп этилди
11:34 / 2021-02-02

Россиянинг нуфузли нашриётларидан бири – “Чебоксары” томонидан Алишер Навоий ғазаллари рус ва чуваш тилларида чоп этилди.

Маълумки, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти ривожида алоҳида аҳамиятга эга.

Айни шу боис бу йил Навоий таваллудининг 580 йиллиги нафақат мамлакатимиз, балки дунё мамлакатларида ҳам кенг нишонланмоқда. Хусусан, мазкур китоб ҳам Ҳазрат Навоий таваллуди санаси муносабати билан чоп этилди.

Ғазалларни рус тилига Николай Кушманов маҳорат билан таржима қилган.