Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий давлат педагогика институти ректори умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганди
13:09 / 2021-01-27

Таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда методик қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактаблари олий таълим муассасаларига бириктирилмоқда.

Навоий вилоятида ҳам 86 та умумтаълим мактаби рейтингини кўтариш ҳамда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Навоий давлат педагогика институтига бириктирилган.  

Навоий давлат педагогика институти ректори Баҳодир Собиров бошчилигида вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий бўлими раҳбарлари, шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари Хатирчи тумани "Қўрғонча" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6- ҳамда "Олтинобод" маҳалласидаги 53- умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Дастлаб 6-умумтаълим мактабининг 36 нафар битирувчи-ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди. Унда ўқувчиларни касбга йўналтириш, институт ҳузуридаги техникум ва академик лицейда мавжуд таълим йўналишлари бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, институтда 2 та мутахассислик кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан амалий санъат ва рассомчилик ҳамда мусиқа сирлари тўгараклар фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланди. Мактабдаги 10 нафар ўрта махсус маълумотга эга мутахассислар рўйхати шакллантирилди ва вилоят халқ таълими бошқармаси билан биргаликда ОТМларга йўналтириш ишлари режалаштирилди.

Шунингдек, 53-мактабнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди ва мактабнинг 30 нафар ўқитувчилари билан суҳбат ўтказилиб, рус ва инглиз тили фанларидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Мактабларда таълим йўналишлари бўйича ўқувчилар учун тайёрлов курслари, ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида рус ҳамда инглиз тили фанларидан тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 2 нафар битирувчилар тайёрлов курсларига жалб этилди. Айни пайтда рус ва инглиз тиллари бўйича кириш имтиҳонларига тайёрлаш жараёни бошлаб юборилди.

Учрашувлар сўнггида мактаблар кутубхонаси фондига бадиий китоблар, методик қўлланма ва таълимга оид илмий журналлар тўплами тақдим этилди.

Шунингдек, бу каби тадбир Нурота туманидаги 9-умумтаълим мактабида ҳам ташкил этилди. Аҳамиятлиси, февраль ойи бошларида мактаб ўқитувчилари ва битирувчи ўқувчилар иштирокида педагогика институтида “Очиқ эшиклар куни” ўтказишга келишиб олинди.

Абдували БЎРИЕВ,  ЎзА