Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Навоий азот" АЖда ёнғин содир бўлди: 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган
16:27 / 2025-03-11

ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин бартараф этилган.

Бугун, 11 март куни соат 14:10 да Навоий шаҳридаги "Навоийазот"нинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг ёниши содир бўлди.

ФВВга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилган.

"Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан-жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

ЎзА