Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Навбаҳор» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
09:38 / 2024-05-06

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-тур баҳслари давом этмоқда.

Мазкур турда «Навбаҳор» ўз майдонида «Локомотив»га қарши ўйин ўтказди. 

«Марказий» стадионида ўтган учрашувда Жамшид Болтабоев, Одилжон Ҳамробеков, Ёван Жокич ҳамда Сияваш Ҳақназари киритган голлар эвазига «Навбаҳор» 4:0 ҳисобида зафар қучди ва очколар сонини 9 тага етказиб олди. 

Тошкентда ўтган «Бунёдкор» ҳамда «Сурхон» клублари баҳси 0:2 ҳисобида якунланди. Ўйинда меҳмонлар таркибида майдонга тушган Муҳаммадали Абдураҳмонов дубль қайд этди. 

Шу тариқа, «Сурхон» жамоаси ғалабани тантана қилди ва очколари сонини 7 тага етказиб олди. 

Бугун, 6 май куни Суперлиганинг олтинчи тури доирасида «Қизилқум» – «Нефтчи» жамоалари учрашувига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА