ФОТОРЕПОРТАЖ
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» мусобақасида жами 12 та жамоа 3 та гуруҳга бўлиниб, бош соврин учун 10 кун давомида ўзаро куч синашди.
Тошлоқ туманидаги марказий ўйингоҳда ўтган финал учрашувида Бағдод туманининг «Боғдодчи» ҳамда “Navbahor”- U-21 жамоалари муросасиз баҳсларга киришди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ҳал қилувчи ўйинда наманганлик ёшлар Зулфиқор Акбаров томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди ва чемпионга айланди.
[gallery-21838]
Учрашувдан сўнг мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов ғолибларни яна бир бор қутлаб, барча иштирокчиларга келгуси мусобақаларда омад ва зафарлар тилади.
Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА