Хабарингиз бор, ўтган ҳафта якунида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси мусобақаси ўз якунига етди. Унда мунтазам иштирок этиб келаётган “Навбаҳор” жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
Бу натижа эса Наманган шарафини миллий мусобақаларимизда ҳимоя қилаётган “Навбаҳор” учун ўн еттинчи медалга айланди. Шу ўринда, мазкур клубнинг бугунга қадар эга чиққан ютуқларига бир назар ташласак.
“Лочинлар” ортда қолган мавсум давомида 1 та олтин (1996 йил), 1 та кумуш (2022 йил) ва 11 та бронза (1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003 ,2004, 2018, 2023, 2024 йиллар) медали, шунингдек, 3 марта Ўзбекистон кубоги (1992, 1995, 1998 йиллар) ҳамда 1 маротаба Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритган.
Маълумот ўрнида: миллий мусобақаларимизда медаль жамғаришда “Пахтакор” 38 та соврин билан пешқадамлик қилмоқда. “Насаф” эса 23 та медаль билан иккинчи, "Навбаҳор" ва “Нефтчи” клублари эса 17 медаль билан 3-ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА