Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навбаҳор” 17 йиллик танаффусдан сўнг ярим финалга чиқди
13:48 / 2022-09-03

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг Суперлигаси пешқадами –“Навбаҳор” ва амалдаги чемпион – “Пахтакор” клублари сўнгги беш кунда икки бор ўзаро тўқнашди. Шу йилнинг 28 август куни кечган Суперлига 17-тур марказий учрашувида кучлар тенг келган (1:1) бўлса, куни кеча бўлиб ўтган мамлакат кубоги чорак финалида дуранг натижа кузатилмаслиги, албатта қайсидир жамоа ғалаба қозониши шарт эди.

Наманган шаҳридаги “Марказий” стадион бу сафар ҳам 20 мингдан зиёд мухлислар билан тўлиб тошди. Муросасиз курашлар остида бошланган ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳисоб очилди. “Пахтакор”чи Шаҳзод Азмиддинов тўпни боши билан мезбонлар дарвозасига киритди.

Рақиб жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Одилбек Ҳамробеков боши билан қайтараётган кезда копток унинг қўлига ҳам тегди. Белгиланган 11 метрли жарима зарбасини эса маҳоратли чарм тўп устаси Жамшид Искандеров аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни кўтаринкилик билан бошлаган майдон эгалари 51-дақиқада “Пахтакор” дарвозасига яна пенальти тепиш имконига эга бўлди.

Ушбу муросасиз беллашувда “Пахтакор”дек донгдор ва кучли жамоани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган “Навбаҳор” футболчилари 17 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистон кубогининг ярим финалга йўлланма олди.

 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА