Навбаҳорлик икки фуқаро 13 миллион 380 минг сўм миқдорда жарима тўлайди
Навоий вилояти Экология бошқармасида сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан Зарафшон дарёсининг муҳофаза зонасида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Навоий вилояти Экология бошқармасида сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан Зарафшон дарёсининг муҳофаза зонасида экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида яшовчи фуқаролар У.М ва Т.Ф лар томонидан ўз бошқарувида бўлган ISUZU ҳамда SHACMAN юк машиналарида “Метан” МФЙ ҳудудидаги Зарафшон дарёси муҳофаза зонасининг белгиланмаган жойидан ноқонуний равишда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида табиатда умумтарқалган қум-шағал аралашмасини юклаётганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70 (пр1)-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 13 миллион 380 минг сўм миқдорда жарима белгиланди.
Шунингдек, бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан Конимех тумани Айдаркўл табиий сув ҳавзаси атрофидаги ерлар ҳудудида ўтказилган тунги рейд натижасида Кармана туманида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ ўзига тегишли ов қуроли билан 3 (уч) дона ёввойи қуённи ов йўлланмасида рухсат этилган сонидан ортиқча овлаганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-модда, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 115 минг сўм миқдорида ҳамда 669 минг сўм табиатга етказилган зарар учун жарима белгиланди.
Ўтказилган рейд тадбирлари давомида Конимех тумани “Қушқудуқ” ОФЙ ҳудудидан Нурота тумани “Сентоб” МФЙда яшовчи фуқаро П.Р ўз бошқарувидаги юк машинасида қонунга хилоф равишда 5 метр куб саксовул буталарини синдириб олиб кетаётганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 115 минг сўм миқдорда жарима ва 1 миллион 561 минг сўм табиатга етказилган зарар учун жарималар расмийлаштирилди.