НАТО Зеленскийни ёзда бўладиган альянс саммитига таклиф қилмоқда
НАТО Украина Президенти Владимир Зеленскийни ҳамда Осиё-Тинч океани минтақасидан ҳамкорларни июнь ойида Мадридда бўлиб ўтадиган саммитга таклиф қилди.
Саммитда янги стратегик концепция тасдиқланади ҳамда альянснинг шарқий қанотида ҳарбий жойлашувнинг янги сифати ҳақида қарор қабул қилиш кўзда тутилган, дея баёнот берди альянснинг бош котиби ўринбосари Мирча Геоана.
"Мадридда илк бор НАТОнинг Осиё-Тинч океани минтақасидан ҳамкорлари бўлади, бу табиийки, биз учун муҳим. Албатта Президент Зеленскийнинг иштирокидан ҳам хурсанд бўлардик", - деди у Вашингтонда чиқиш қилганида.
Геоана учрашувни тарихий деб атар экан, саммит кун тартибида янги стратегик концепция тасдиқланишини қўшимча қилди. Чунки, унинг таъкидлашича, аввалги концепцияда Россия иттифоқчи сифатида қабул қилинган, Хитой эса умуман эсга олинмаган.