Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НАТО “уруш ҳолати”га тушиб қолди
13:36 / 2020-04-03

НАТО иттифоқчилари қўшинлари таркибида коронавирус билан касалланган ҳарбийлар сони борган сари ошиб боряпти. Оқибатда режадаги ўқув машғулотлари бекор қилинмоқда.


НАТО иттифоқчилари қўшинлари таркибида коронавирус билан касалланган ҳарбийлар сони борган сари ошиб боряпти. Оқибатда режадаги ўқув машғулотлари бекор қилинмоқда.

НАТО худди урушни эслатадиган вазиятни бошдан кечирмоқда. Шимолий Атлантика альянсининг келажаги қандай бўлади, деган савол ҳозирги пайтда кўпчиликни қизиқтириб турибди.

Маълумотларга қараганда, АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирча ҳарбийларга ўқув машғулотларда иштирок этмаслик бўйича кўрсатма берган. “Европа ҳимоячиси — 2020” номли амалиёт музлатилган. Эпидемия оқибатида, шунингдек НАТОнинг “Совуқ жавоб — 2020” ҳарбий-ўқув машғулотлари ҳам бекор қилинди. Сабаби, биргина Норвегия армиясида 1 300 киши вирусдан хасталанган.

Экспертлар эътирофича, пандемия тугагач, Альянс жиддий муаммога тўқнаш келади. Яъни, кўпгина мамлакатлар қуролланишга маблағ ажратишдан тийилади ва натижада ҳарбий бюджетлар қирқилади. Америкада Европа ҳимояси билан европаликларнинг ўзлари шуғулланишлари кераклиги хусусидаги фикрлар янада баландроқ янграй бошлайди.

Мутахассислар тахминича, НАТОга аъзо айрим давлатлар мигрантлар оқими кучайишидан қўрқиб, ўз чегараларини мустаҳкамлашга эътибор қарата бошлайдилар. Вашингтон шартномасининг Бешинчи бандида қисқача ифодаланган бирдамлик эса “аста-секин емирила бошлайди”.

Бир қатор нуфузли ОАВда эълон қилинган мақолалардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, жанговарлик ҳолатини сақлаб қолиш учун Альянс қўмондонлиги стратегик режаларни жиддий қайта кўриб чиқиши лозим. Навбатдаги саммитда нафақат кескин мунозаралар кечади, балки чуқур ўзгаришларга ҳам ҳозирлик кўрилиши мумкин.