НAТО қароргоҳида Швеция байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтади
Бугун Шимолий Aтлантика шартномаси ташкилоти (НAТО)нинг Брюсселдаги қароргоҳида иттифоққа қўшилиши муносабати билан Швеция Қироллиги байроғи кўтарилиши маросими бўлиб ўтади.
“Kazinform” ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 11:00да НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон иштирокида қўшма матбуот баёноти режалаштирилган.
Жорий йил 7 март куни Шимолий Aтлантика альянсига кириш тўғрисидаги расмий ҳужжатни Aмерика Қўшма Штатлари ҳукуматига топширгандан сўнг, Швеция НAТОнинг 32-аъзосига айланди.
Байроқ кўтариш тадбири маҳаллий вақт билан 12:00 да бошланади.