НАТО фавқулодда йиғилиш ўтказади
Шимолий атлантика альянси давлатлари мартнинг охирида фавқулодда йиғилиш ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
“CNBC” америкалик ва хорижий манбаларга таяниб Twitter орқали маълум қилишича, НАТО етакчилари бундай учрашувни келгуси ҳафтада ўтказишни муҳокама қилмоқда.
Уларнинг фикрича, учрашувга АҚШ президенти Жо Байден ва Штатлар маъмуриятидаги бошқа юқори мартабали вакиллар боради.
“CNBC” журналистининг айтишича, НАТО етакчиларининг учрашувига доир якуний қарор чиқарилмаган.
Маълумот учун, душанба куни “NBC”Жо Байден яқин вақтда Европага ташриф уюштириши ҳақида маълумот тарқатганди.