НАТО Бош котиби: Мудофаа учун ЯИМнинг икки фоизи етмайди
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг фикрича, ҳозирги шароитда иттифоқ мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаа учун сарфлаш етарли эмас.
– Бу миқдор энди хавфсизлигимизни кафолатлаш учун камлик қилади, – деди у альянс веб-сайти орқали. – Аъзо 32 давлатдан 23 таси мудофаа харажатини ЯИМнинг 2 фоизига етказишга эришди. Биз тинчлик нархини тўлашга тайёр туришимиз керак. Маблағ қанча кўп бўлса, мудофаамиз шунча кучли бўлади, хатарларнинг олдини олиш тизимимиз самарали бўлади ва хавфсизлик янада юқори даражага кўтарилади. Ҳарбий қудратимизни оширишга қаратилган янги режалар кўп харажат талаб этади.
Куни кеча Столтенерг Бош котиб сифатида Ғарб оммавий ахборот воситалари учун сўнгги интервьюсини берди. 1 октябрда унинг ўрнини Нидерландия собиқ Бош вазири Марк Рютте эгаллайди.