НАТО Бош котиби Финляндия ва Швеция Бош вазирлари билан телефонда суҳбатлашди
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан шу ҳафта ўтказилиши режалаштирилган музокаралар арафасида Финляндия ва Швеция Бош вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Бош котибнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
НАТО раҳбари Санна Марин и Ульф Кристерсс билан бўлган телефон суҳбатларини “муҳим вақтда бўлиб ўтган музокаралар”, деб атаган.
НАТО Бош котибининг эслатишича, Скандинавиядаги икки давлат Альянсга аъзо бўлиш учун ариза топширган.
Столтенбергнинг Туркияга ташрифи 4 ноябрга белгиланган. Ташриф доирасида Президент билан учрашуви режалаштирилган.
8 ноябрда эса Швеция Бош вазири Ульф Кристерсс Туркияга сафар билан боради.
ЎзА