French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НАТО Бош котиби аъзо мамлакатларни киберсоҳада ҳамкорликни кучайтиришга чақирди
19:02 / 2022-11-10

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс аъзоларини киберхавфсизлик соҳасига инвестиция киритишни кўпайтиришга ҳамда мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

"Киберкенгликларига таҳдид бугунги кунда мавжуд воқелик ва хавф борган сари ортиб бормоқда. Шу сабабли бизнинг киберхавфсизлик бўйича мажбуриятимиз жуда муҳим. Мен НАТО бўйича иттифоқчиларимизни кибермудофаага жиддий инвестиция киритишни, мазкур йўналишда тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорликни кучайтириш бўйича мажбуриятларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақираман. Бу коллектив мудофаамизнинг ҳаётий муҳим қисми ҳисобланади", – деди у Италияда киберхавфсизлик бўйича бўлиб ўтган форумда сўзга чиқиб.  

Бундан аввал НАТО киберсоҳани ҳам ҳарбий йўналиш деб тан олган эди ва жиддий киберҳужумлар амалга оширилса, альянс Низомининг бешинчи моддаси қўлланиши мумкинлигини маълум қилган эди.