Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НАТО: альянс Украинага қўшин жойлаштирмайди, ҳарбий ва молиявий кўмак беришда давом этади
10:44 / 2022-03-17

НАТО давлатлари альянс ва Россия ўртасидаги уруш ҳаракатларига йўл қўймаслик учун Украинага қўшин жойлаштирмаслик ёки унинг осмонига ҳарбий самолётлар парвозига рухсат бермаслик масаласида якдил фикрда, дейилади “ТАСС” хабарида.

Альянс бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжуманида: “Иттифоқчиларнинг бу борадаги фикри якдил, уруш ҳаракатлари Украинадан ташқарига чиқиб кетмаслиги учун бу жуда муҳим. НАТО, шунингдек, Украинага тинчликпарвар кучларини ҳам жойлаштирмоқчи эмас”, деб таъкидлади.  

НАТО келгуси ҳафтадаги саммитида Украина зиддиятининг альянс учун узоқ муддатли оқибатлари муҳокама қилинади. Шимолий Атлантика альянсига аъзо давлатлар Украинага ҳарбий ва молиявий кўмак беришда давом этишга қарор қилган.