Бундай баҳони БМТ Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Натали Герман Олий даражадаги халқаро конференция давомида айтиб ўтди.
Н.Герман таъкидлаганидек, бундан ўн йил аввал Ашхободда БМТнинг Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинган. Бу Марказий Осиё минтақасидаги давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини белгилаб берувчи жаҳондаги биринчи ҳужжат эди. Унинг фикрича, бундай ноёб ҳужжат минтақа давлатларининг зўравон экстремизм ва терроризм масалалари бўйича ҳамфикр бўлиб, минтақавий даражада ҳамкорлик қилиш мақсадида қабул қилинган.
Н.Герман ўз чиқишида сўнгги йилларда, айниқса, CОVID-19 пандемияси шароитида киберхавфсизликнинг долзарблиги сезиларли даражада ошганини таъкидлади. Глобал миқёсда вазият анча мураккаблашди. Ахборот урушлари жамиятда экстремал қарашлар шаклланишига ёрдам беради, экстремистик ва террористик ташкилотлар учун қулай замин яратиши мумкин.
Марказ раҳбари, шунингдек, янги Қўшма режа Марказий Осиё мамлакатлари ва БМТнинг яқин йилларда зўравон экстремизмнинг олдини олиш ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлиги учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилишига умид билдирди.
Гўзал Сатторова,
Аълохон Абдуллаев, (сурат) ЎзА