Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Насруллоҳ: Исроилнинг Ливандаги ҳаракати барча “қизил чизиқ”ларни кесиб ўтди
17:06 / 2024-09-20

“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ айтишича, бу ҳафта Ливан ва Сурияда ҳаракат аъзоларига пейжер ва радио орқали қилинган ҳужумлар “барча қизил чизиқлар”ни кесиб ўтди.

Мулозим “Al-Jazeera” орқали икки кун давом этган ва камида 37 кишининг ҳаётига зомин бўлган мисли кўрилмаган ҳужумлардан кейин эфирга узатилган илк телекўрсатувда воқеани “хавфсизлик ва инсонийлик нуқтаи назаридан кучли зарба” деб атади.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳ Исроилни айблаган портлашларда 2900 дан кўп одам жароҳатланган. Улардан 287 нафари оғир аҳволда.

Аввалги кўплаб хуружларда бўлгани каби Исроил ҳали ҳодиса учун жавобгарликни бўйнига олгани ёки уларга изоҳ бергани йўқ.

Самолётлар Ливан узра баланд овозда портлашлар содир этган. Насруллоҳ сешанба ва чоршанба куни бир вақтда содир бўлган фожиани “террор акти”, Ливан халқи ва мамлакат суверенитетига қарши “уруш эълон қилиш” белгиси, деб атади. “Ливан қаршилик ҳаракати тарихида мисли кўрилмаган”, ҳодиса эканини таъкидлади.

Етакчи таъкидлашича, Ҳизбуллоҳ “оқибат, қурбонлар ва хуружлардан қатъи назар” Ғазодаги фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Қурилма шифохона, бозор, уй ва бегуноҳ аҳоли манзилларида портлаган, душман имкон қадар кўпроқ одамни ўлдириш мақсадида “атайлаб” 4000 пейжер ва 1000 рациядан фойдаланган. Баъзи ҳужумлар дорихона ва савдо дўконлари, ҳатто хонадонлар, шахсий транспорт воситалари ва минглаб оддий одамлар, жумладан аёллар ва болалар бўлган жамоат жойлари, йўлларда содир этилган. Насруллоҳ ҳужумлар қисман бартараф этилгани қайд этиб, чунки “жуда кўп қурилма ўчирилган ёки фойдаланилмаётган эди” дея изоҳ берган.

Воқеа гуруҳ қўмондонлиги, назорати ва инфратузилмасига таъсир қилмагани ҳам қўшимча қилинган:

– Сизни ишонтириб айтаманки, бизнинг инфратузилмамиз бузилмаган.

М.Пирматова, ЎзА