Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Наср – оғир қадам, назм – чопағон!”
12:54 / 2026-03-03

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг барча кенгашларида йиллик ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уюшманинг шеърият кенгаши йиғилиши ҳам 2025 йилги сарҳисоб якунига бағишланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид миллий адабиётимизнинг барча йўналишларида ижод қилаётган қаламкашлар фаолияти уюшманинг доимий эътиборида эканини таъкидлади.  

–  Устоз ижодкор Мақсуд Шайхзоданинг “Наср – оғир қадам, назм – чопағон” деган сўзлари бежиз айтилмаган, – деди уюшма раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Зеро, шеъриятда ҳам самарали меҳнат қилаётган ижодкорларнинг фаолияти доимий эътиборда бўлиб келмоқда. Уларнинг китоблари нашр этилмоқдаки, буларнинг барчаси мамлакатимизда адабиёт, ижод аҳли давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида эканининг амалий ифодасидир.  

–  Тинч юртимизда, ота макон, она-Ватанимизда тинчликнинг нури, гули бўлиб бугун дийдор кўришиб турган эканмиз, булар  Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юритилаётган оқилона сиёсатнинг амалий намунасидир, – деди Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир. –  Ўтган йил давомида уюшма томонидан 80 дан ортиқ китоблар, сайланмалар чоп этилди. Кўпинча савол туғиладики, Зулфия номидаги давлат мукофоти, “Мард ўғлон” мукофоти, ёш қаламкашларнинг республика Зомин ижодий семинари қатнашчиларининг келгуси фаолияти қандай кечмоқда? Ижодкорларнинг келгусидаги  ижодий фаолияти билан  адабиёт мухлисларини кенгроқ таништириш мақсадида “Сўзмунчоқ” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида кўплаб қаламкашларнинг ижод намуналари китоб ҳолида чоп этилмоқда. 

Шеърият анжуманида эътироф этилганидек, 2025 йил давомида шоирлар – Маҳмуд Тоир, Эшқобил Шукур, Зулфия Мўминова, Муҳиддин Омон, Зебо Мирзаева, Ойдиннисо, Шоди Отамуроддан иборат Шеърият кенгаши аъзолари фаолият олиб борди.

2025 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Шеърият кенгаши томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига 2020 йил 20 май куни ташрифи давомида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари талабалари иштирокида Адиблар хиёбонида улуғ ёзувчи ва шоирларимизнинг ижодий меросини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий учрашувлар  бўлиб ўтди. Бу тадбирларда кенгаш аъзоларининг мунтазам иштироки таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли  топшириқларига асосан ўтган йил давомида юртимиз вилоятлари бўйлаб барча маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида маънавий-маърифий тадбирлар ҳафталиклари бўлиб ўтди. Бу тадбирларда кўплаб шоирлар иштирок этди.

Айниқса, «Маърифат улашиб» лойиҳаси доирасида олий таълим муассасаларида ва мактабларда бўлиб ўтган тадбирларда шоирлар фаол иштирок этди.

[gallery-27934]

Кўплаб таниқли шоир адибларнинг таваллуд муносабатлари билан юбилей тадбирлари нишонланди. Уюшма томонидан Анвар Обиджон, Хуршид Даврон, Анвар Исроилов, Минҳожиддин Мирзоларнинг “Танланган асарлар”и нашр этилди.  

Усмон Қўчқор, Ҳол Муҳаммад Ҳасан, Эшқобил Шукур, Ғулом Мирзо, Мунаввара Усмонова, Ҳафиза Эгамбердиеванинг “Сайланма” китоблари чоп этилди. Шунингдек, Даврон Ражабнинг “Овоздаги ранглар”, Муҳаммадсиддиқ Раҳматовнинг “Мусофир дарахт”, Ғайрат Мажиднинг “Оппоқ табассум”, Гулжамол Асқарованинг “Таслим”, Зоҳиджон Оловнинг “Ёмғир мактублари” каби шеърий китоблари шеърият кенгаши тавсияси билан чоп этилди.  

Ҳозирда хориж давлатларида яшаб ижод қилаётган ўзбек ижодкорлари ҳам Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ўз ижод намуналарини тақдим қилмоқда. Абдувоҳид Ҳайит, Аъзам Раҳимов, Шодмон Жўраев, Саодат Пўлкан, Ҳасан Ғойиб каби истеъдодли шоирларнинг тўпламлари чоп этиш учун  “Ватандошлар” жамғармасига тавсия этилди.  

Йил якунларига бағишланган йиғилишда ўтган йили чоп этилган шеърий китоблар бўйича миллий адабиёт, шеърият соҳаси билимдонлари ўз фикрларини билдирди.  

Ёзувчилар уюшмаси Шеърият кенгашининг истиқболдаги режалари белгилаб олинди.  

Назокат Усмонова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА