Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наслдор қорамоллар учун ҳисобланган ҚҚСнинг 180 кунда тўлаш тартиби қандай амалга оширилади?
18:30 / 2023-12-01

Ҳуқуқий муносабат

Эндиликда, чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади. 

Хўш, бу қандай мезонлар асосида амалга оширилади? Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу борада батафсил тушунтириш берди.    

– Чорвачилик соҳасига замонавий инновацион усулларни жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида камида 2 та штат бирлигидан иборат Идентификация марказининг секторлари фаолиятини йўлга қўйилиши кўрсатиб ўтилган.    

Мазкур қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.    

Шу билан бирга, 2025 йил 31 декабрга қадар давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади.    

Жумладан, чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида, паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун белгиланган.    

Гулноза Бобоева, ЎзА