French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Насиба Тошпўлатова Жаҳон чемпионати совриндорига айланди
08:26 / 2025-10-15

Мисрнинг Қоҳира шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар яна биттага кўпайди.

Дунё биринчилигининг аёллар ўртасидаги 45 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз Насиба Тошпўлатова “А” финалида муваффақиятли иштирок этиб, 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу йўналишдаги олтин медални Гуо Линглинг (Хитой) қўлга киритган бўлса, Тулулуп Огундоли (Нигерия) кумуш медалга эга чиқди.

Айни дамда терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 2 та кумуш ва 2 та бронза жами 4 та медални ташкил этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА