Бугун Элит Осиё чемпионлар лигасининг умумий босқич 5-тури доирасида бешта ўйин ўтказилади. Ушбу турда “Насаф” Эроннинг “Трактор” жамоасини қабул қилади.
Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:45да бошланадиган баҳсни Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия) бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ва Моҳд Ариф Шамил ёрдам берса, қирғизистонлик Медербей Тайчиев тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди. VAR мутахассиси этиб Аҳмад Эйса Муҳаммад Дарвиш (БАА) тайинланган бўлса, Султон Абдулраззоқ Иброҳим Алмарзоқи (БАА) унга ассистентлик қилади.
Шунингдек, бугун “Ал-Духаил” – “Ал-Иттиҳод”, “Шабаб Ал-Аҳли” – “Ал-Гарафа”, “Ал-Аҳли” – “Ал-Шаржа” клублари ўзаро тўқнаш келади. Эртага, 25 ноябрь куни эса “Ал-Ваҳда” – “Ал-Садд” ҳамда “Ал-Ҳилол” – “Ал-Шорта” жамоалари учрашувига гувоҳ бўламиз.
Маълумот ўрнида: Элит Осиё чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида “Ал-Ҳилол” 12 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, “Ал-Аҳли”, “Ал-Ваҳда” клублари 10 очко жамғариб, кучли учликдан жой олди. “Трактор” 8, “Шабаб Ал-Аҳли” 7, “Ал-Иттиҳод” 6 очко билан 4-6 ўринларда қайд этилган бўлса, “Ал-Духаил” ва “Ал-Шаржа бир хил - 4 очко тўплаб, 7-8 поғонани банд этган. “Ал-Гарафа” жамоаси 3, “Ал-Садд” 2, “Ал-Шорта” 1 ва “Насаф” эса очкосиз қуйи ўринларда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА