Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Насаф" ва "Навбаҳор" бу турда ҳам очко йўқотди
10:46 / 2024-06-27

Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи давраси сўнгги, 13-тури ҳам кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда.

Мазкур турнинг марказий ўйинларидан бири «Бобур арена» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Андижон» – «Навбаҳор» клублари ўзаро рақобатлашди. Бу галги «водий дербиси»нинг 13-дақиқасида Леван Арвеладзе пенальтидан гол уриб, ҳисобни очган бўлса, Рустам Турдимуродов 62-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иброҳим Йўлдошев эса 84-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйди.  

Шу тариқа 3:0 ҳисобида зафар қучган «Андижон» 3 очкони қўлга киритди ва очколарини 19 тага етказиб олди.  

Шунингдек, чемпионлик курашида асосий фаворитлардан ҳисобланган «Насаф» бу турда ҳам очко йўқотди. Қарши шаҳри жамоаси бу гал сафарда «Металлург» билан нурсиз дуранг қайд этди.  

Бугун, 27 июнь куни Суперлигада «Тошкент дербиси» бўлиб ўтади. Унда «Пахтакор» ўз майдонида «Бунёдкор» билан куч синашса, «Нефтчи» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА