Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Насаф” Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби
22:57 / 2024-05-29

Ўзбекистон Суперкубогида Тошкентнинг “Пахтакор” ва Қаршининг “Насаф” клублари куч синашди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ушбу ўйиннинг 55-дақиқасида Драган Черан (“Пахтакор”) пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 80-дақиқада Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)узоқ масофадан гол урди. Шу тариқа учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоалар пенальтилар сериясига таклиф этилди.

Ўзбекистон Суперкубоги тарихидаги илк пенальтилар сериясида “Насаф” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда бош совринни қўлга киритди.

Маълумот ўрнида айтиш лозим, “Насаф” Ўзбекистон Суперлигасининг уч карра ғолибига айланди. "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан  ушбу турнирдаги учинчи голини уриб, Суперкубок тарихидаги тўпурарга айланди. Леонид Кошелев ва Андрей Акопянц ҳисобида 2 тадан гол мавжуд.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА