English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Насаф” ўз уйида “Бухоро”ни йирик ҳисобда енгди
21:51 / 2025-09-10

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-турини бошлаб берган "Насаф" — "Бухоро" ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтган ушбу ўйинда дастлаб Ҳусайн Норчаев 13-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқада Юсуф Отубанжо мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Шароф Муҳиддинов “Бухоро” дарвозасига учинчи голни киритди. 

Шунингдек, “Насаф” клуби аъзоларидан Юсуф Отубанжо 30, Драган Черан эса 47-дақиқада гол урди. Шу тариқа “Насаф” ва “Бухоро” жамоалари баҳси йирик - 5:0 ҳисобида якунланди. 

Мазкур ғалабадан сўнг Қарши шаҳрининг бош жамоаси очколарини 46 тага етказиб олган ҳолда чемпионатдаги пешқадамлигини сақлаб қолди. “Бухоро” эса 17 очко билан 15-ўринда қолди.

Энди “Насаф” 22-турда “Қизилқум” клуби меҳмони бўлади. Ушбу ўйин 21 сентябрь куни ташкил этилади. “Бухоро” эса 20 сентябрь куни ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўйнайди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА