«Насаф» Осиё чемпионлар лигасидаги юришини бошлайди
Хабарингиз бор, Қаршининг «Насаф» клуби Осиё чемпионлар лигаси II мусобақасининг «D» гуруҳида «Шабаб Ал Аҳли» (БАА), «Ал Ҳусайн» (Иордания) ҳамда «Қувайт СК» (Қувайт) клубларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур мусобақада «Насаф» илк ўйинини бугун Қувайтнинг «Қувайт СК» жамоасига қарши бошлайди. Сафарда ўтадиган ўйин мамлакатимиз вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Мазкур учрашувни эронлик Паям Хейдари бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Фарҳад Мораввежи ва Фарҳад Фарҳадпур ёрдам беради. Қувайтдаги «Жабер Ал Аҳмад» стадионида ўтадиган баҳсда «Насаф» тўлиқ қизил рангли либосда, "Қувайт СК" эса оқ рангли либосда ўйнайди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА