НАСА объектларига хитойликлар кириши тақиқланди
Американинг НАСА коинот агентлиги “РИА Новости”га Хитой фуқаролари учун агентлик фаолиятида иштирок этиш имконияти чекланганини тасдиқлади. Аниқроғи, энди хитойликлар НАСА ахборот тизимидан фойдаланиш, муассасага тегишли ҳудудга жисмонан кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Бу ҳақда аввалроқ “Блумберг” ҳам ёзганди.
- Ишда хавфсизликни таъминлаш учун Хитой фуқароларига нисбатан ички чора кўрилди, - деди тузилма матбуот котиби Бетани Стивенс.
Жумладан, объект, материал ва тармоғимизга жисмонан кириш ва кибер хавфсизликдан фойдаланиш чекланади.
Кеча маъмурият раҳбари вазифасини бажарувчи Шон Даффи “Қўшма Штатлар Хитой Ойни тадқиқ қилишда ўзиб кетишига йўл қўймайди”, дея баёнот берган.
С.Раҳимов, ЎзА