Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
NASA Марс сайёрасидан намуна оладиган ракета яратиш учун 194 миллион долларлик шартнома имзолади
12:17 / 2022-02-08

АҚШнинг коинот кенгликларини тадқиқ қилиш ва аэронавтика бўйича миллий бошқармаси (НАСА) Марс сайёрасидан намуна олиб келадиган ракета ишлаб чиқариш учун Lockheed Martin авиасозлик корпорацияси билан 194 миллион долларга шартнома имзолади. Ушбу аппарат Mars Ascent Vehicle (MAV) деб номланади. У Марс тупроғидан ва ҳавосидан намуна олиб Ерга қайтиши лозим.

MAV бошқа сайёрага учириладиган биринчи ракета бўлади, у шунингдек, NASA Perseverance марсоходи тўплаган намулардан олиб Ерга келтириш кампаниясининг муҳим қисми ҳисобланади. Шартномани амалга ошириш олти йилга мўлжалланган.

Қизил сайёрадан тупроқ намуналарини Ерга етказиш 2030 йилларга белгиланган. Келтирилган намуналар таҳлили “Марсда ҳаёт бўлганми”, деган саволга жавоб бериши мумкин, дейилади хабарда.