Нарзулло Обломуродов Сурхондарёда сув таъминотида муаммолар борлигини таъкидлади
Сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов тоза ичимлик суви масаласи ва сув тежамкор технологиялар ҳақидаги ғояларини ўртага ташлади.
– Тоза ичимлик суви сайёрамиздаги муҳим масалалардан бирига айланган, – деди Президентликка номзод. – Сурхондарёда ҳам сув таъминотида муаммолар бор. Кейинги йилларда тоза ичимлик сув масаласининг босқичма-босқич ҳал этилаётгани аҳамиялидир. Лекин, ҳудудда оби-ҳаётдан оқилона, тежаб фойдаланиш учун сув тежамкор замонавий технологияларни жорий этиш тарафдоримиз. Бу технологиялар экин майдонларини суғоришда муҳим ўрин тутади.
Номзоднинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА