French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарпайлик пахтакорлар Самарқандда биринчи
17:14 / 2023-10-13

Нарпай тумани пахтакорлари Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб йиллик шартнома мажбуриятини бажарди.

Жорий йилда тумандаги 247 фермер хўжалиги “Мароқанд сифат” кластери билан шартнома асосида 9021 гектар майдонда ғўза парваришлади. Йил давомидаги меҳнат самарасида бир ой ичида 35 минг 318 тонналик улкан пахта хирмони яратилди.  

“Ваҳоб Равшанов”, “Агро ғалла”, “Нафисгул орзу”, “Қора қипчоқ”, “Нарпай Равшанбек далалари”, “Шукур Жабборов”, “Абдусалом Ҳушматов” фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 39-45 центнерни ташкил этди.

13 октябрга қадар Самарқанд вилоятида йиллик шартнома режасининг 93,8 фоизи (248 минг 600 тонна) миқдорида ҳосил йиғиштириб олинган.Вилоят пахтакорлари марра сари тобора яқинлашмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири.