Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарпайлик ота 324 миллион 579 минг сўм алимент тўлади
18:53 / 2022-04-27

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2015 йил 24 июлдаги қарорига асосан қарздор Э.Д.дан ундирувчи Ў.М. фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Нарпай тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

– Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилди ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими давлат ижрочиси Шавкат Муртазоев. – Шундан сўнг, ҳужжат ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган тушунтиришлар натижасида қарздор ота фарзандлари таъминоти учун улар вояга етгунига қадар ҳисобланган 324 миллион 579 минг сўм алимент пулини олдиндан тўлади.

ЎзА