Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарпайда 14 та янги объект Янги йилга совға бўлди
14:49 / 2022-01-03

Янги йил арафасида ва байрам кунлари Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 14 та янги объект – мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла бинолари, йўл ва сув иншоотлари фойдаланишга топширилди.

 Жумладан, 45-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1 миллиард 605 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланиб, ўқувчилар учун замонавий шарт-шароит яратилди. 62-мактабгача таълим ташкилоти эса 3 миллиард 254 миллион сўм сарфланиб, янгидан бунёд этилди.


 Тумандаги Умид, Олтиўғил, Қозиёқли маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги маҳалла марказлари ҳам Янги йилга ажойиб совға бўлди.


 Тортувли маҳалласида 16 йиллик муаммога барҳам берилди. Шунча вақтдан буён фойдаланишга яроқсиз бўлган ичимлик сув иншооти реконструкция қилиниб, янги сув насос қурилмаси ўрнатилди. Натижада Тортувли маҳалласининг 3180 нафар ва Қозиёқли маҳалласининг 2830 нафар аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.


 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА