Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарпай ва Каттақўрғон туманларига ҳокимлар тайинланди
19:20 / 2023-09-11

Бугун Халқ депутатлари Нарпай ва Каттақўрғон туманлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари ўтказилди.

Иккала сессияда ҳам ташкилий масала кўрилди.  

Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими вазифасига, Жамшид Насриддинов эса Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасига тасдиқланди.

Тайинловга қадар иккала туман раҳбари ҳам ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.  

Сессиялар ишида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини оширишда ҳокимлар ва фаоллар олдида турган вазифаларга эътибор қаратди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА