Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактабининг барча битирувчилари ОТМга ўқишга қабул қилинган
16:17 / 2023-08-28

Маълумки, ОТМларга кириш учун имтиҳон натижалари эълон қилинди. Айни вақтда мактаблар кесимида битирувчиларнинг ўқишга қабул қилингани бўйича таҳлиллар олиб борилмоқда.

Дастлабки таҳлилий натижаларга кўра, Нарпай туманидаги Мирбозор шаҳарчасида жойлашган 17-умумтаълим мактабининг барча битирувчилари турли олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, 100 фоизлик натижани қайд этди.  

Бу йил 17-умумтаълим мактаби ташкил топганига 100 йил тўлди. Шу муносабат билан таълим муассасасида катта байрам тадбири уюштирилди.  

Байрам тадбирида шу мактабда таълим олган ва бугунги кунда турли масъулиятли вазифаларда меҳнат қилаётган собиқ ўқувчилар ҳам иштирок этди.  

Тадбирда мактаб тарихи, босиб ўтилган шонли йўллар ҳақида сўз юритилди. Шу каби илм масканида узоқ йиллар фаолият юритган, бугун орамизда бўлмаган моҳир педагоглар хотирланди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА