Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нарпай туманида фирибгарлик ҳолати фош этилди
13:38 / 2026-03-03

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида яшовчи “Дилшод” исмли шахс фуқаро А.Ш. га ўзини Пахтачи тумани ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходими сифатида таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали уни ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс фуқародан 1500 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири